Кириш Регистрация

«Бунёдкор» мухлислари буюк Хитой деворига Ўзбекистон байроғини ўрнатишди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, 10 апрель куни Хитой пойтахти Пекин шаҳрида Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 4-тур учрашувлари доирасида “Бейцзинг Гуан” ҳамда “Бунёдкор” жамоалари куч синашишади. “Бунёдкор” учун ушбу учрашув катта аҳамиятга эга.

Мазкур муҳим ўйинда “Бунёдкор”ни ёлғизлатиб қўймаслик учун бир гуруҳ ўзбек футболининг ашаддий мухлислари Хитойга йўл олишган. Улар Хитой пойтахтида икки ой олдин қад ростлаган янги 5 юлдузли “Ритан интернешнл” меҳмонхонасига жойлашишган. Кеча, 7 апрел куни мухлисларимиз Пекиннинг эътиборга молик жойларини бориб кўришди, шу қаторда, Ер шарининг етти мўжизасидан бири бўлмиш Буюк Хитой деворига ҳам сафар уюштиришти. Мухлисларимиздан бири эса Хитой деворининг энг юқори чўққиларидан бирига Ўзбекистон байроғини вақтинчалик ўрнатишга ҳам улгурди.

Тушлик зиёфатидан кийин эса Хитой ипакчилик санъати музейига, Чинни буюмлар кўргазмасига ҳамда кунлик сафар сўнгида машҳур “Қуш уяси” стадионига сайр қилишди.

9 апрель куни эса Хитойнинг охирги икки Императори сулоласи, яъни МИН ва ЧИН саройи ҳисобланган ГУГУН саройига, ЕР ОСТИ СУВ ДУНЁСИГА ҳамда ХИТОЙ ЧОЙИ чойхўрлик маросимига ташриф буюришади.

Ўзбекистон байроғини мусофир юртда баланд кўтараётган мухлисларимизга ва албатта “Бунёдкор” жамоасига омад тилаб Ватанимизга ғалаба билан қайтишларини тилаб қоламиз.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:04, 08.04.2013.
Ўқилди: 7918 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4855]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4571]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4304]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3675]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3504]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3389]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3169]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2929]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2641]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2367]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик