Кириш Регистрация
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания 0-0 Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия 1-1 Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони 1-1 Уругвай
16/06 06:00 Эрон 2-2 Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР

Биринчи Лига клуби дарвозабони Ўзбекистон Кубоги ўйинида бош билан гол урди

Баҳо:
+ | -

Тошкентнинг «Локомотив-БФК» клуби жамоа дарвозабонининг урган голи ва пенальтилар сериясидаги ишончли ўйини сабаб Ўзбекистон Кубоги нимчорак финалига йўл олди.

2013 йилдан эътиборан Ўзбекистон Биринчилиги баҳсларида иштирок этадиган Тошкентнинг «Локомотив-БФК» клуби Ўзбекистон Кубоги 1/16 финал баҳслари доирасида 6 апрель, шанба Олий Лиганинг «Металлург» жамоасини қабул қилди. ЎзПФЛ расмий сайтидаги маълумотларга кўра, ўйин асосий вақтида ҳисоб очилмаган ва бош ҳакам Шерзод Қосимов жамоаларни қўшимча вақтга таклиф қилган. Эътиборли томони, 44-дақиқадан бошлаб «Локомотив-БФК» майдонда бир киши кам бўлиб ҳаракат қилган (ҳужумчи Жасурбек Мирзабоев майдондан четлатилган).

Қўшимча 30 дақиқаликнинг 11-дақиқасида «Металлург» Умид Тожимовнинг голи эвазига ҳисобни очишга муваффақ бўлган. Бироқ Рустам Мирсодиқов шогирдлари ғалабани сақлаб қола олишмаган. Учрашув якунланиши арафасида, 120-дақиқада «Локомотив-БФК» бурчак зарбаси амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган. Стандарт вазиятдан етказиб берилган тўпни «Локомотив-БФК» дарвозабони Искандар Анорқулов «Металлург» дарвозасига бош билан жойлаб қўйган.

Қўшимча вақтда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилганидан сўнг, учрашув ғолибини аниқлаш учун пенальтилар сериясига мурожаат қилинган. Унда 10:9 ҳисоби қайд этилиб, ёш «темирйўлчилар» ғалаба қозонишган.

«Локомотив-БФК»дан ташқари «Машъал», «Қўқон-1912» ва «Истиқлол» каби Биринчи Лига жамоалари ҳам Олий Лига вакилларини мағлубиятга учратиб, Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритган. 1/16 финалнинг тўлиқ натижалари билан ЎзПФЛ расмий сайтида танишиш мумкин.

Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал босқичи доирасидаги дастлабки ўйинлар 27-28 апрель кунлари, жавоб ўйинлари 17-18 май кунлари ўтказилади. Мусобақанинг амалдаги ғолиби Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби ҳисобланади.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 11:34, 08.04.2013.
Ўқилди: 5682 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик