"Ливерпул"нинг собиқ ҳимоячиси, ҳозирда футбол эксперти бўлган Жейми Каррагернинг фикрича, англиялик футболчилар ёмон ўйин кўрсатмоқда.
"Фил Фоден "Манчестер Сити"даги фаолиятининг кўп қисмини қанотда ўйнади. У терма жамоада ҳам худди шундай позицияда ўйнайди, лекин ҳеч қачон клубдагидек яхши ўйин кўрсатмаган.
Беллингем билан ҳам худди шундай. У "Реал Мадрид" билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди, аммо Евро-2024да иккита ўйинда кўринмади.
Сака "Арсенал"нинг ажойиб футболчиси. Европа чемпионатининг иккита ўйинида у минимал таъсир кўрсатди.
Қайсидир нуқтада биз ортга назар ташлашимиз ва ёмон ўйин кўрсатиш тактикада эмас, балки индивидуал ўйинчиларда эканлигига рози бўлишимиз керак бўлади", - дея Каррагер сўзларини келтирган Британиянинг Даилй Маил интернет нашри.