Кириш Регистрация
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона 2-3 Болонья
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал

Легионерлар умумий шарҳ

Баҳо:
+ | -

Хориж чемпионатларида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бир нечта аъзолари ўтаётган ҳафтанинг дам олиш кунлари ўз клублари сафида расмий ўйинларда майдонга тушишди.

РОССИЯ
Маҳачқалъанинг «Анжи» клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов Россия премьер-лигасининг навбатдаги турида ўз майдонида «Алания»га қарши учрашувда 46-дақиқада майдонга тушди. Учрашувда 0:0 ҳисоби қайд этилди.

Қозоннинг «Рубин» клуби ярим ҳимоячиси Вагиз Галиулин, сафарда «Кубань» клубига қарши кечган учрашув қайдномасидан ўрин олмади.

Россия премьер-лигаси иккинчи давраси бошланиши арафасида Москванинг «Локомотив» клуби сафига келиб қўшилган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов илк маротаба расмий учрашувда жамоа асосий таркибида майдонга тушди. Москва «Темирйўлчилар»и шу куни ўз майдонида «Терек»ни қабул қилди ва 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Денисов учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилган.

ҚОЗОҒИСТОН
6 апрель куни Қозоғистон премьер-лигаси 4-тур учрашувлари ўтказилди. Ўзбкистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Улуғбек Бақоев тўп сураётган Павлодарнинг «Иртиш» клуби шу куни ўз майдонида Актобе жамоасини қабул қилди. Мазкур учрашувда ҳисоб очилмади - 0:0. Хабарингиз бор, «Актобе» сафида Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод бўлган 3 нафар футболчи - Марат Бикмаев, Александр Гейнрих ҳамда Темур Кападзелар тўп суришади. Эътиборлиси юқорида номи тилга олинган легионерларнинг барчаси ушбу учрашувда ўз жамоалари асосий таркибида майдонга тушишди. Улуғбек Бақоев «Иртиш» сафида учраувда тўлиқ ҳаракат қилган бўлса, Александр Гейнрих ҳам мазкур учрашувда «Актобе» сафида 90 дақиқа ҳаракат қилди. Ўйинни асосий таркибда бошлаган Марат Бикмев 85 дақиқада, Темур Кападзе 46-дақиқада заҳира футболчиларига алмаштирилди.

Янги мавсумни «Жетису» сафида бошлаган Ўзбекистон терма жамоасига номзод бўлган футболчилардан бири Шавкат Саломов ҳам 4-тур учрашувида ўз жамоаси сафида майдонга тушди. Саломов ўз майдонида «Шахтер» клубига қарши кечган (0:0) учрашувда 70-дақиқа ҳаракат қилди. «Жетису» сафида ҳаракат қилаётган ўзбекистонлик яна бир футболчи Руслан Мельзиддинов мазкур учрашувда тўлиқ 90 дақиқа майдонда тўп сурди.

ХИТОЙ
6-7 апрель кунлари Хитой суперлигасининг 6-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчилардан бири - Камолиддин Тожиев «Жиангсу» ўз майдонида «Бейжинг» клубига қарши кечган учрашувда (0:1) 90 дақиқа ҳаракат қилди. «Бейжинг» таркибида ўзбекистонлик яна бир футболчи - Егор Кримец тўп сураётганидан ҳабарингиз бор. Кримец мазкур учрашувда заҳира футболчилари қаторидан ўрин олган бўлсада, майдонга туширилмаган. Маълумот ўрнида, «Бейжинг Гуоан» жамоаси 10 апрель куни Осиё Чампионлар лигаси 4-тури доирасида ўз майдонида Тошкентнинг «Бунёдкор» клубини қабул қилади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов («Чангчун Ятай») ҳам Хитой суперлигасиниинг 6-тур учрашувида сафарда «Шанхай» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушди ва 90 дақиқа ҳаракат қилди. Ушбу учрашувда «Чангчун Ятай» 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Ушбу мавсумдан бошлаб Хитой суперлигасида фаолиятини давом эттираётган ўзбекистонлик яна бир футболчи Шавкат Муллажонов 6-тур учрашувида илк маротаба асосий таркибда майдонга тушди. «Лиаонинг» жамоаси ҳимоячиси сафарда «Шанхай Шенхин»га қарши учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. «Ксингдао Жонон» клуби ярим ҳимоячиси Шерзод Каримов эса, ўз майдонида «Гуанчжоу» жамоасига қарши учрашувда 46-дақиқада майдона туширилди. Учрашув 1:1 ҳисобида якунланган.

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаров 7 апрель куни Жанубий Кореянинг «Сёнгнам Ильва Чунма» клуби сафида сафарда «Бусан» клубига қарши учрашувнинг иккинчи бўлими 52-дақиқасида майдонга туширилди.

БАА
Дубайнинг «Аш Шабоб» клубида тўп сураётган Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров 6 апрель куни сафарда «Банияс» клубига қарши кечган учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди «Аш Шабоб» мазкур учрашувда 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 13:04, 08.04.2013.
Ўқилди: 5338 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Клопп фақат икки жойдан келган таклифни кўриб чиқишга тайёр [4831]

Пике Арбелоанинг дебютида муваффақиятсизликка учраган "Реал" устидан кулди [4502]

«Реал»нинг биргина футболчиси шармандали мағлубиятдан сўнг омма олдига чиқа олди [4045]

Zo'r TV телеканали 15-январь куни «Расинг» - «Барселона» ўйинини жонли трансляция қилади [3264]

Кроос: «Барселона» бирорта халқаро соврин ютмайди» [3173]

Мўманий карикатураси: Хаби Алонсо «Реал»да болалар боғчасини бошқариб келганини англаб етди [3116]

Винисиус омадсизликлар фонида «Реал»даги келажаги бўйича қарор қабул қилди [3096]

«Ман Сити» футболчиси: «Абдуқодир билан чинакам ҳамжиҳатлик ўрнатдик» [2843]

TEAMtalk: Клопп аллақачон «Реал» учун икки футболчини танлаб қўйган [2631]

Испанияда "Реал"нинг "Альбасете"дан мағлубиятидан кейинги кийиниш хонасидаги муҳит ҳақида гапирилди [2624]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.