Кириш Регистрация
27/04 00:00 Вильярреал 2-1 Сельта
27/04 19:00 Машъал 0-1 Бухоро
27/04 19:00 ОКМК 2-1 Локомотив
27/04 21:30 Кальяри 3-2 Аталанта
27/04 23:45 Лацио 3-3 Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон 0-0 Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна 2-0 Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор - Насаф
28/04 23:59 ПСЖ - Бавария
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико - Арсенал

Варан А Серия клубининг нишонига айланди

Баҳо:
+ | -

Марказий ҳимоячи Рафаэль Варан "Манчестер Юнайтед"ни тарк этгач, эркин агентга айланади. Франциялик футболчининг “қизил иблислар” билан шартномаси 30 июн куни якунига етади.

Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, ўтган мавсум якунида А Серияга чиққан Италиянинг “Комо” клуби 31 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Жамоа мураббийи Сеск Фабрегаснинг шахсан ўзи тажрибали марказий ҳимоячини таклиф қилишдан манфаатдор.

"Реал Мадрид"нинг собиқ футболчисини ўз сафига жалб қилиш осон бўлмайди, чунки унга Европа ва бошқа қитъалар вакиллари орасида талаб бор.

Варан "Манчестер Юнайтед"да 2021 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Сўнгги мавсумда у 32 ўйин ўтказиб, битта гол урган.

Киритилди: 07:58, 27.06.2024.
Ўқилди: 837 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик