Бельгия терма жамоаси мухлислари Украина билан дурангдан (0:0) сўнг ўз жамоасига нисбатан хуштакбозлик қилишди. Шубҳасиз, ўйинчиларнинг якунда вақтни чўзишлари мухлисларга ёқмади. Ўйиндан сўнг Кевин де Брюйне ҳатто ҳуштак туфайли жамоани майдондан олиб чиқиб кетишга қарор қилди. "Қизил иблислар" бош мураббийи Доменико Тедеско ҳуштакбозлик ҳақида фикр билдирди.
"Албатта, биз ҳуштакбошликдан бироз ҳайратдамиз. Биз плей-оффга чиқмоқчи эдик ва бунга эришдик. Украина билан ҳақиқатдан ҳам қийин ўйин бўлди, биз ғалаба қозонишни хоҳлагандик. Агар мухлислар ҳуштак чалишса, биз буни қабул қилишга мажбур бўламиз", - деди Тедеско журналистларга.
Европа чемпионати 1/8 финалида Бельгия терма жамоаси Францияга қарши майдонга тушади.