Педро Нету Евро-2024 доирасидаги Грузия билан ўйиндаги мағлубият (0:2) ҳақида фикр билдирди.
"Бугунги кечадан олинган энг катта сабоқ шуки, биз ҳеч қандай учрашувда сусткашликка йўл қўймаслигимиз керак, айниқса бу каби мағлубиятлардан кейин.
Аввалига қийин бўлган бўлса, ундан кейин янада қийинлашди, чунки улар ҳимояда янада ихчамлашган, шунинг учун бизга жуда қийин бўлди. Бироқ, имкониятларимиз бор эди, гол ура олмадик, бугун омад биз томонда бўлмади.
Ҳар доимгидек қийин ўйин бўлади (Словения билан 1/8 финалда). Биз ғалаба қозониш учун келдик, биз олдинга интиламиз ва бу мағлубиятга жавоб қайтарамиз", - деди "Вулверхэмптон" ва Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Педро Нету.