Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Фарҳод Тожиев — март ойининг энг яхши футболчиси

Баҳо:
+ | -

«Локомотив» ҳужумчиси Фарҳод Тожиев яққол устунлик билан «Ой ўйинчиси» номини қўлга киритди.

Ўзбекистон чемпионатининг март ойидаги энг яхши ўйинчиси ва мураббийини аниқлаш бўйича ОАВ ходимлари, журналистлар ўртасида 2 апрель, сешанба куни бошланган сўровнома 8 апрель, душанба куни якунига етди. Сўровнома натижаларига кўра, футбол журналистлари жами 7 нафар мураббий ва 15 футболчига овоз беришди.

«Ой ўйинчиси»ни аниқлаш бўйича сўровномада «Локомотив» ҳужумчиси Фарҳод Тожиев яққол устунлик билан рақибларини ортда қолдирди. Қайд этиш жоиз, «темирйўлчилар» вакили Олий Лиганинг дастлабки 4 учрашувида 6та гол уришга муваффақ бўлди. Жумладан, «Локомотив»нинг март ойида ўтказган барча ўйинларида Фарҳод Тожиев дублни расмийлаштирди. Бунинг самараси ўлароқ, футболчи сўровномада 39 очко тўплаб, энг яқин таъқибчиси, «Бунёдкор» ҳужумчиси Александр Пишчурни 18 очкога ортда қолдиргани ҳолда, сўровноманинг илк лауреатига айланди.

«Ой ўйинчиси» номи учун курашган футболчиларнинг кучли бешлигидан, Фарҳод Тожиев ва Александр Пишчурдан ташқари, «Металлург» дарвозабони Маъмур Икромов, «Бунёдкор» ҳимоячиси Хайрулла Каримов ва «қалдирғочлар»нинг бошқа бир вакили – ярим ҳимоячи Олег Зотеев ўрин олган.

«Ойнинг энг яхши ўйинчиси» сўровномаси кучли бешлиги:
1. Фарҳод Тожиев («Локомотив») – 37 балл.
2. Александр Пишчур («Бунёдкор») – 19 балл.
3. Маъмур Икромов («Металлург») – 10 балл.
4. Хайрулла Каримов («Бунёдкор») – 10 балл.
5. Олег Зотеев («Бунёдкор») – 9 балл.

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 12:29, 09.04.2013.
Ўқилди: 3804 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4095]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3473]

«Реал»нинг ички маълумотларини матбуотга тарқатишда гумон қилинаётган футболчи ким эканлиги маълум [2906]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2205]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2103]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2031]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [1975]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1851]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1723]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1420]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик