Кириш Регистрация
14/01 16:30 Ироқ 1-2 Австралия
14/01 16:30 Таиланд 0-0 Хитой
14/01 22:30 Наполи 0-0 Парма
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА

"Арсенал" футболчисининг келажаги номаълумлигича қолмоқда

Баҳо:
+ | -

Чап қанот ҳимоячиси Якуб Кивёрнинг "Арсенал"даги келажаги номаълумлигича қолмоқда. Польшалик футболчи Микель Артета жамоасида мунтазам ўйин амалиётига эга эмас, шунинг учун ҳам сотилиши ёки ижарага берилиши ҳақидаги миш-мишлар январь ойидаёқ оммавий ахборот воситаларида фаол тарқалиб келганди.

Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, 24 ёшли футболчини А Серия вакиллари, жумладан, “Наполи”, “Милан” ва “Ювентус” вакиллари қадрлашади, бироқ аниқ маълумотларга ҳали эришилгани йўқ – ҳозирча музокаралар олиб борилмаяпти.

Transfermarkt экспертлари томонидан 30 миллион еврога баҳоланган Якуб Кивёр ўтган мавсумда "канонирлар" сафида 30та ўйин ўтказди.

Киритилди: 09:19, 28.06.2024.
Ўқилди: 1439 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.