"Бавария" ўзининг расмий сайти орқали ҳимоячи Йосип Станишич билан шартнома узайтирилганини эълон қилди.
24 ёшли хорватиялик футболчи 2029-йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган меҳнат шартномасини имзолади.
Айтиш жоизки, 2023/2024 йилги мавсумда Станишич “Байер”да ижара асосида ўйнаган. Леверкузен таркибида ҳимоячи Германия чемпиони бўлди ва мамлакат кубогини қўлга киритди. Мавсумдан сўнг хорватиялик футболчи "Бавария"га қайтди.