Кириш Регистрация
07/10 00:00 Реал Сосьедад 1-1 Атлетико

Тиаго Силва: «Болалигимда «Барселона»га мухлислик қилардим ва шундай бўлиб қолади»

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» клуби ҳимоячиси Тиаго Силва чемпионлар лигаси доирасидаги «Барселона»га қарши ўйин ҳақида фикр билдирар экан Каталония клубининг мухлиси эканини таъкидлаб ўтди.

«Ўйинга тайёрман, ҳеч қандай муаммо йўқ.

Месси ўйнайдими, йўқми билмайман. Уни тўхтатиш осон эмас. Лео тўпни олганида худди уни оёғига ёпиштириб олгандай ҳаракат қилади. Унинг майдонга тушмаслиги менга ва жамоага енгиллик туғдириши мумкин, лекин уларда Вилья ва Педро бор. Уларда нафақат дунёнинг энг яхши футболчилари ўйнашади, балки улар — дунёнинг энг яхши жамоаси.

Ўтган мавсумда «Барселона» агентим билан учрашган, лекин бу вақтга келиб биз «ПСЖ» билан келишувга эришган эдик.

Лекин нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Болалигимда «Барселона»га мухлислик қилардим. «Барселона»да Ромарио, Ривалдо, Роналдо каби ҳамюртларим ҳаракат қилишарди. Мен «Барселона»нинг биринчи рақамли мухлиси эдим ва эртанги ўйиндан кейин ҳам шундай бўлиб қолади»,- дейди футболчи.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 14:34, 09.04.2013.
Ўқилди: 3998 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.