Кириш Регистрация

Пети: "Анчелотти Мбаппени Винисиуснинг ўрнига қўяди деб ўйламайман"

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоасининг собиқ футболчиси Эммануэль Пети ҳужумчи Килиан Мбаппенинг "Реал Мадрид"да қайси позицияда ўйнаши ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди.

"Реал Мадрид"даги ягона эркин позиция - бу ҳужумчи. Карло Анчелотти қандай ўйнашини билмайман. Лекин ишончим комилки, у Винисиусни чап қанотдан четлатмайди ва ҳужум марказига қўймайди. Жуниор Мбаппенинг кўчиб ўтишидан қийналмайди, чунки у "Реал Мадрид" учун катта футболчи. Анчелотти Килианга яхшилик қилиб, уни Винисиуснинг ўрнига қўяди деб ўйламайман. Мбаппе бу ҳақда билади", - деди Пети AS билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппе шу ёзда "Реал"га ўтиб, беш йиллик шартнома имзолаган эди.

Киритилди: 11:21, 28.06.2024.
Ўқилди: 2076 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.