Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

"Металлург" аъзоси бир инсоннинг ҳаётини сақлаб қолди

Баҳо:
+ | -

Бекободнинг "Металлург" клуби матбуот хизмати жамоа ходими Даниэль Коршунов сувда чўкаётган инсоннинг ҳаётини сақлаб қолгани ҳақида хабар тарқатди.

"Қаҳрамонликнинг катта кичиги бўлмайди. Ҳар куни атрофимиз ўнлаб, юзлаб савобли ишлар юз беради, уларни кўрамиз, кузатамиз, эшитамиз. Кимнингдир оғирини енгил, мушкулини осон қилган, ҳожатини чиқарган инсонларни олқишлаймиз, уларга таҳсин айтамиз...

“Металлург” ФК ходими Даниэль Коршунов ҳар куни эрталаб ва кечқурун клуб қароргоҳи ёнидан ўтувчи канал бўйлаб сайр қилишга одатланган. Уни яқин атрофда яшайдиганларнинг барчаси яхши таниб қолишган. Кеча ҳам одатга кўра сайрга отланди. Бу гал “прогулька”га ҳамкасбини ҳам чорлади. Сув ёқалаб кетишаётганида бирдан кимнингдир каналда бир кўриниб, бир кўринмай чўкаётганлигига кўзлари тушишди. Даниэл ўйлаб ўтирмасдан ўзини каналга отди. Сув ўзани тақсимланадиган ҳудудмасми, шитоби тез, ўпқон кишини домига тортади. Даниэл чўкаётган болага бир зумда етиб борди ва уни қирғоқ томон судради. Канал чети сув қолдиқлари боис сирпанчиқ ҳолатга келиб қолган. Қўрқувга ботган болакай эса янада оғирлашиб кетган. Уни амаллаб қирғоққа узатди. Аммо ўзи ҳолдан тойди. Шунда ёрдамга етиб келганлар Даниэлга қўл узатишди. Қутқариш “операцияси” муваффақиятли якунланди...

Бекободга иш юзасидан Зафар шаҳридан келган отахон фарзандини қутқарган йигитларга миннатдорчилик учун сўз топа олмай, кўзларида ёш ҳалқаланади. Даниэлни тинимсиз дуо қилади...

Ўз навбатида бир инсон умрини сақлаб қолган жамоамиз йигитларига биз ҳам ташаккур айтамиз. Аллоҳ Сиздан рози бўлсин, йигитлар!" - дейилади бекободликларнинг расмий каналида.

Манба: "Металлург" матбуот хизмати
Киритилди: 11:46, 28.06.2024.
Ўқилди: 1612 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6679]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3124]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3041]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2232]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2024]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1921]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1821]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1818]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1613]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1555]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик