Қозоғистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Станислав Черчесов қозоқ тилини ўрганишни бошлади. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, Черчесов ўзининг биринчи қозоқ тили дарсига борди.
Эслатиб ўтамиз, Черчесов матбуот анжуманидаги воқеадан сўнг, мураббийга номаълум тилдаги савол ёқмаганидан кейин қозоқ тилини ўрганишни бошлаган.
Станислав Черчесов Қозоғистон терма жамоасини Миллатлар лигасининг янги мавсумига тайёрлайди. Қозоғистон терма жамоаси Австрия, Норвегия ва Словения жамоалари билан бир гуруҳдан жой олди. Ўйинлар сентябрь ойида бошланади.