«Golden Foot-2013» совринини қўлга киритиши мумкин бўлган футболчилар рўйхати маълум бўлиб улгурди. Бу ҳақда «Golden Foot» расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Номзодлар билан танишинг: Криштиану Роналду («Реал»), Андрес Иньеста («Барселона»), Давид Трезеге («Ривер Плейт»), Фрэнк Лэмпард («Челси»), Самуэль Это’О («Анжи»), Икер Касильяс («Реал»), Андреа Пирло («Ювентус»), Мирослав Клозе («Лацио»), Дидье Дрогба («Галатасарой») ва Дэвид Бекхэм («ПСЖ»).
«Golden Foot» – халқаро соврин. 2003 йилдан бошлаб ёши 29дан ошганлар (ҳозир бу кўрсаткич 28 ёшгача қисқартирилган) ичида энг яхши бўлганларга берилади. Шу кунга қадар ғолиб бўлган футболчилар ичида Златан Ибраҳимович (2012), Райан Гиггз (2011), Франческо Тотти (2010) ва Роналдиньолар бор (2009).