Суперлига 13-туридан ўрин олган "Қизилқум" – ОКМК (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Жамшид Саидов ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Жуда оғир ўйин бўлди. ОКМК қандай жамоа эканлигини биламиз. Бугунги баҳс учун йигитларга минатдорчилик билдираман. Анчадан бери ғалаба қозонмаган эдик. Бизни қўллаб-қувватлашга Навоийдан ташриф буюрган ишқибозларга ташаккур айтаман. Олдинга қадам ташлашда давом этамиз.
Мендаги легионерларни барчаси талабга жавоб беради. Уларнинг барчаси ўйнамоқда ва жамоага наф келтирмоқда. Жамоадаги 3 та грузиялик легионерлар миллий жамоаси учун қайғурмоқда. Ўзим Европа чемпионатини томоша қилишга вақт топа олмайман. Ўзимизнинг чемпионатни кузатиш билан бандман.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам янги номлар бўлади. Селекцияни амалга оширамиз. Олдинда бизни "Машъал" билан кубокдаги баҳс кутиб турибди. Кейин Екатеринбургга йиғинлар учун учиб кетамиз. У ерда учта ўйинда иштирок этамиз. Тошкентга қайтамиз ва пойтахтда янги футболчиларни кўрикдан ўтказамиз.
Бу маълумотни қаердан олганингизни билмайман. Олдимизда кубок баҳси бор. Қолганини вақт кўрсатади. Ҳозир ҳеч нарса айта олмайман. Биласиз, даврлар оралиғида футоблчини сафга қўшиб олиш жуда мушкул. Бизда трансфер таъқиқи қўйилган. Уни олиб ташлаш учун керакли ишларни амалга оширамиз.
"Насаф"нинг ўз вазифалари бор. Бизда ҳам ўзига хос вазифа бор. Демак, "Насаф"га ёрдам бергандек таассурот қолдирдик. Шу билан биргаликда, ўзимиз учун ўйнадик. Ҳозир асосий эътибор стадион ва база қурилишга қаратилмоқда. Чемпионат ҳали узоқ давом этади", — деди Саидов.