Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

Самвел Бабаян: "Навбаҳор" билан яна 1,5 йиллик шартномам бор ва товон пулидан бош тортдим ҳамда ҳеч қандай молиявий даъволарсиз кетяпман"

Баҳо:
+ | -

Самвел Вячеславович Бабаян “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиқиши арафасида клуб расмий сайти учун махсус интервью берди.

"Машғулот давомида жароҳат олганим ва тикланиш ҳамда реабилитация учун кўп вақт зарурлиги туфайли, клуб раҳбариятидан ўзаро келишувга кўра, шартномамни бекор қилишни сўраганимни маълум қиламан. Айни пайтда мен бош мураббийлик вазифамни тўлиқ бажара олмайман. Натижаларга келсак, айтишим мумкинки, чемпионлик учун бутун кураш ҳали олдинда. Тажрибамда бундай вазият олдин ҳам рўй берган: “Пахтакор” “Бунёдкор”дан 12 очкога ортда боришига қарамасдан, 2012 йил охирида чемпион бўлган эди.

Охирги икки ўйинга жамоани тўлиқ тайёрлай олмадим, бу ўйин сифатига таъсир қилди. “Навбаҳор” билан яна 1,5 йиллик шартномам бор ва товон пулидан бош тортдим ҳамда ҳеч қандай молиявий даъволарсиз кетяпман. Узоқ муддатли шартнома тузиб, клубдан пул сиқиб чиқариб, уни қийин молиявий аҳволга солиб қўйиш адолатдан эмас. Ишонаманки, “Навбаҳор” кўзланган натижаларга эришади – бунинг учун юқори савияли футбол кўрсатадиган малакали футболчилар бор, клуб томонидан яратилган шароитлар, раҳбариятнинг амбициялари ва албатта, мухлисларнинг катта қўллаб-қувватлаши бор. Улар жамоамизни ва мени бош мураббий сифатида доим қўллаб-қувватлаб келишган.

Албатта, жамоанинг юқори савияли ва ҳужумкор ўйини, муҳим чемпионат ва кубок ўйинларидаги ғалабалари ҳамда ОЧЛдаги учрашувларнинг ажойиб дамларини эсламоқчиман. Уч йил давомида биз клуб раҳбарияти билан биргаликда “Навбаҳор” клуби брендини тикладик. “Навбаҳор” Ўзбекистон чемпионати пешқадамларидан бири бўлган шонли даврларга қайтдик. Мен келган пайтимда “Навбаҳор” қуйи лигага тушиб кетиш зонасида эди ва шу давр ичида мен ҳамкасбларим билан кўп ишларни сифатли бажардик. Эндиликда “Навбаҳор” Ўзбекистоннинг энг кўп тилга олинган клуби ва чемпионатимиз асосий кучларидан бири ҳисобланади. Барча футболчилар, мураббийлар, клуб ва стадион ходимларига ушбу ажойиб уч йил учун раҳмат, ишларингизга омад, соғлик-саломатлик тилайман.

Вилоят ҳокими Абдуразаков Шавкат Шокиржоновичга 3 йил давомида кўрсатган ёрдами учун алоҳида миннатдорчилик билдираман. Меҳр ва эътибор туфайли Наманган вилоятида футбол жадал ривожланмоқда. “Навбаҳор”нинг натижага эришиши учун мен билан ёнма-ён ҳаракат қилган клуб раҳбарлари, Отабек ва Ойбек Саматовларга катта раҳмат. “Навбаҳор”га яратилган шароитлар клубнинг нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Осиёда машҳур клубга айланишига имкон берди.

Чемпионлар лигаси ўйинлари чоғида “Навбаҳор” стадионида бўлиб ўтган футбол байрами Осиёнинг энг яхши жамоалари – “Ал-Ҳилол”, “Ал-Иттиҳод” ва жаҳон футболи юлдузлари келишгани ҳамиша барчамизнинг ёдимизда қолади. Ишончим комилки, бу йил ҳам жамоа кўзланган натижаларни қўлга киритади. Фойдаланилмаган пенальтилар, зўр позициялардан урилмаган голлар эртами-кечми голларга айлантирилади ва жамоа чемпионат пешқадамига айланади.

Ўз навбатида яна бир бор айтмоқчиманки, “Навбаҳор” ҳар бир ўйинда максимал натижага эришиши, мухлисларимиз жамоадан хурсанд бўлиб, фахрланишлари учун ўзимга боғлиқ бўлган ҳамма нарсани қилдим.Бошиданоқ Наманганга келганимда, бу клуб ва унинг мухлислари мен учун алоҳида аҳамиятга эга эди. Мураббийлик фаолиятим айнан Наманганда 1996 йилда, Ўзбекистон чемпиони бўлганимизда бошланган.Ҳозир ҳам, мен кетганимда ҳам, клуб менинг қалбимда абадий ўзгача ўрин эгаллайди ва жамоага тўхтаб қолмай, янада ривожланишини, янги ғалабаларни қўлга киритишини тилайман, - деди Самвел Бабаян.

Киритилди: 14:46, 29.06.2024.
Ўқилди: 1789 марта.
Фикрлар: 54 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.