Франциянинг «ПСЖ» клуби ҳужумчиси Златан Иброҳимович жамога келиб қўшилган Англия терма жамоасининг собиқ срадори Девид Бекхэм ҳақида фикр билдирар экан унинг жамоа етакчисига айланишига умид қилаётганини айтиб ўтди.
«Менимча, Девид биз учун жуда муҳим харид бўлди. Чунки биз оддий клубдан топ-клуб даражасига кўтарилишни ният қилганмиз. Бу борада Бекхэм бизга кўп нарса бера олиши мумкин.
У жуда ажойиб футболчи. Майдонга тушганида доим юқори даражадаги ўйин кўрсатади.
Девиднинг келгани қайсидир маънода менга хотиржамлик олиб келди. Чунки у менга қараганда кўпроқ эътиборни тортади ва мухлислар мени бироз ёддан чиқаришади.
Жамоага келганимда менга хавотир олма сен бу ерда ўзингни хотиржам ҳис қиласан, бу ерда юлдузлар кўп деёшганди. Лекин кўча кўйда ҳам ёлғиз сайр қила олмайман. Мухлислар мени ўз машиналарида ёки скутерларида манзилимга олиб бориб қўйишни таклиф қилишади.
Лекин Девид келгандан кейин у барчанинг эътиборини тортмоқда ва мен энди бемалол футбол ўйнай олишим мумкин»,- дейди табассум билан Иброҳимович.