«Унион» Словакия терма жамоаси ярим ҳимоячисини сотиб олганини эълон қилди.
Ласло Бенеш Берлин жамоасига қўшилди. У аввалроқ «Гамбург»да ўйнаган.
Ўтган мавсумда 26 ёшли ярим ҳимоячи Германия иккинчи лигасида 27 ўйин ўтказиб, 13 гол урган ва 11 голга ассистентлик қилган. У чемпионатда энг яхши учта ассистентдан бири эди.