Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Григорий Колосовский: "Биз ҳали курашамиз"

Баҳо:
+ | -

Суперлига 5-туридан ўрин олган "Насаф" – "Навбаҳор" (3:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Григорий Колосовский ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биринчи бўлим жуда қизиқ ўтди. 4 та гол кўрдик. Рақибни 3 очко ва биринчи даврадаги пешқадамлик билан табриклайман. Шунга қарамай, кураш ҳали олдинда. Навбаҳор бу чуқурликдан чиқиб кетади ва муносиб ўйин намойиш этади. Биз ҳали яна курашамиз.

Агар статистикага эътибор берсангиз, биз деярли барча беллашувларда рақибдан яхшироқ ҳаракат қиляпмиз.Тўп назорати, бурчак тўплари ва кўплаб аспектларда яхши ҳаракат қиляпмиз. Афсуски, гол киритишни уддалай олмаяпмиз. Бугун иккита гол киритдик, аммо 3 та ўтказиб юбордик. Икки жамоа ҳам ғалаба учун ҳаракат қилди. "Насаф"нинг омади келди.

Адашмаётган бўлсам, 7 та баҳсдан бери ғалаба қозона олмаяпмиз. Руҳан ва жисмонан бугун чекинадиган жойимиз йўқ эди. Бор кучимизни ташладик, афсус ўхшамади.

Бу борада деярли барча клублар иш олиб боргани сингари, биз ҳам ишлаяпмиз. Олдиндан бирор нарса дегим йўқ. Трансферлар бўлади.

Никабадзенинг жароҳати ҳақида ҳозирча ҳеч нарса дея олмайман. Шифокорлар кўригидан ўтгач, барчаси аниқ бўлади.

Табатадзеда жароҳат бор эди. Шу боис, Тома жамаога ёрдам бера олмади. Тикланиш билан банд. У жамоамизда ва тайёргарлик кўриб, иккинчи даврада қайтади.

Ўйлашимча, "Насаф" футболчилари ҳам бугун кескин ҳаракат қилишди. Бу футбол. Шаҳмат ёки балет эмас. Унда агрессия керак. Менимча, бу борада яна қўшимча ишлар олиб борамиз янада агрессия қўшамиз.

Ким кетиши ёки ким келиши ҳақида бирор нарса айта олмайман. Бир нарса аниқ, биз янада кучли бўлиш учун таркибни кучайтирамиз. Такрорлайман. Эндигина биринчи давра тугади. Бундан аввалги 3 мавсумда биринчи даврани Навбаҳор биринчи поғонада якунлаган эди. Якунда, ўхшамади. Ҳозир эса "Насаф мавсумнинг биринчи ярмини пешқадам сифатида якунлади. Уларда якун қандай бўлишини кузатамиз", - деди Колосовский.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 03:35, 01.07.2024.
Ўқилди: 1244 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5713]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3897]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3344]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3224]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3128]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [3002]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2888]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2587]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2361]

“Барселона” ЖЧ-2026 ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2082]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик