Англия терма жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн Швейцарияга қарши бўлиб ўтадиган Европа чемпионати плей-офф босқичининг чорак финал ўйини ҳақидаги тахминлари билан ўртоқлашди.
“Охир-оқибат, бундай турнирларнинг аксарияти руҳ ва ғалаба қозониш йўлини топишга қаратилган. Биз кўп нарса кўрсатдик ва буни давом эттиришимиз керак", - дея Кейн сўзларини келтирмоқда BBC Sport.