"Манчестер Сити" трансфер бозорини ўрганмоқда, таркибни кучайтириш имкониятлари ҳақида ўйламоқда. Transfer News Live хабар беришича, "шаҳарликлар" "Бавария" ҳимоячиси Жошуа Киммихга қизиқиш билдирмоқда.
Айтиш жоизки, миш-мишлар узоқ вақтдан бери 29 ёшли Киммихни "Бавария" билан боғлаб келган. Амалдаги шартнома футболчини Мюнхен клуби билан 2025 йилнинг ўрталарига қадар боғлайди.
Агар "Бавария" Жошуа билан меҳнат шартномасини узайтирмаса, у ҳолда бир йилда текинга бой бермаслик учун топ футболчини сотиш клубга фойдалироқ бўлади. 2023/2024 йилги мавсумда Жошуа Киммих 43 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.