Португалия ва Словения учрашувининг энг яхши футболчиси маълум бўлди.
Евро-2024 1/8 финали якунларига кўра, совринни португалиялик дарвозабон Диогу Кошта қабул қилиб олди. “Порту” шарафини ҳимоя қилаётган футболчи бирорта ҳам гол ўтказиб юбормади, жумладан, 115-дақиқада Беньямин Шешконинг яккама-якка вазиятини олиб чиқди, шунингдек, пенальтилар сериясида учта зарбани қайтарди.
Ўйин Португалиянинг ғалабаси билан якунланди.