Португалия терма жамоаси дарвозабони Диогу Кошта Словенияни пенальтилар сериясида мағлуб этганидан сўнг интервью берди. “Порту” вакили нафақат асосий ва қўшимча бўлимларда ҳам дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди, у ўйиндан кейинги учта пенальтини ҳам қайтарди – португаллар серияда 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди. Кошта Евро тарихида ўйиндан кейинги учта пенальтини қайтарган биринчи дарвозабонга айланди. У учрашувнинг энг яхши футболчиси сифатида тан олинди.
"Роналду пенальтидан (105-дақиқада) фойдалана олмагач, биз энг яхшисига умид қилишда давом этишимиз кераклигини ҳис қилдик. Биз охирги дақиқагача таслим бўлмадик.
Бу, эҳтимол, ҳаётимдаги энг яхши ўйин. Мен нима қилишим кераклигига эътибор қаратдим, ўз ҳис-туйғуларимга эргашдим. Албатта, биз зарба берувчиларни таҳлил қилдик, лекин ижрочилар ўзгаради, уларнинг услуби ҳам ўзгаради. Мен жуда хурсандман", - дея Коштанинг сўзларини келтиради УЕФА матбуот хизмати.