Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

«Marca» нашри Аббосбек Файзуллаевнинг испан клуби билан музокара ўтказаётганини ёзмоқда

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси ва Россиянинг “ЦСКА” футбол клуби ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев Испаниянинг “Вильярреал” клубида фаолиятини давом эттириши мумкин.

Бу ҳақида Испаниянинг Marca нашри хабар бермоқда. Нашрнинг ёзишича, ўзбек матбуоти футболчини “Вильярреал”га ўтиши мумкинлигини гапирмоқда. Бу эса испан клубининг музокаралар борасида силжишга эришишига ёрдам бериши мумкин. Трансфер расмийлаштирилиши эҳтимоли бор.

Transfermarkt Файзуллаевнинг нархини 6 млн еврога баҳолаган.

Эслатиб ўтамиз, “Вильярреал” клуб ўтган мавсумда Ла Лигада 8-ўринни эгаллаб, еврокубокларда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум бўлган.

Аввалроқ Ўзбекистонлик футболчи Лазизбек Мирзаев фаолиятини Испаниянинг “Леганес” клубида давом эттириши маълум бўлганди.

 Аббосбек жорий мавсум “ЦСКА” таркибида барча мусобақаларда 32 та ўйин ўтказиб, 5 та гол ва 14 та голли узатмага муаллифлик қилди.
 
Футболчи Россия Премьер Лигасида “Мавсум кашфиёти” соврини эгасига айланди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 10:07, 02.07.2024.
Ўқилди: 8552 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.