Словения терма жамоаси марказий ҳимоячиси Ваня Дркушич ҳужумчи Криштиану Роналдунинг ҳис-туйғулари ҳақида гапирди.
"Роналду ўтказиб юборилган пенальтидан кейин йиғладими? Ростини айтсам, йиғлаганини кўрмадим. Мен умуман сезмадим. Менимча, бутун мамлакат биз билан фахрланади. Умуман олганда, Криштианунинг ҳис-туйғуларига эътибор қаратишнинг ҳожати йўқ, деб ўйлайман, биз бу турнирда нафақат улар учун, балки Португалия учун ҳам қийинлаштирдик. Ва бу ҳақиқатан ҳам фахрланишга арзийди", - дея Дркушич сўзларини келтиради RB Sport.
Португалия терма жамоаси пенальтилар сериясида Словенияни мағлуб этиб, Евро-2024 чорак финалига чиқди.