«Юргорден» ва «Мьельбю» ўртасидаги футбол бўйича Швеция чемпионати учрашуви сабаб майдонга отилган нок сабаб тўхтатилди. Бу ҳақда Aftonbladet хабар бермоқда.
Швеция чемпионатининг 2-туридан ўрин олган учрашув 9 апрель куни Стокгольмдаги «Юргорден» стадионида ўтказилаётган эди. 37-дақиқада меҳмонлар Робин Стомбергнинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олишди. «Мьельбю» футболчилари майдонда рақиб дарвозаси ишғол этилганини нишонлаётган вақтларида трибуналардан турли предметлар – сув идишлар, тангалар ва мевалар майдонга учиб туша бошлаган.
Трибунадан учиб келган нок «Мьельбю» футболчиси Гбенга Арокойо устига тушган. Нигериялик футболчини қорнини ушлаб, ёрдам кутгани ҳолда майдонга ётиб олган. Арокойонинг ўйиндан кейин айтишича, унга тош келиб теккандек бўлган, чунки оғриқ кучли бўлган. Ўйинчининг сўзларига кўра, у ўйиннинг тўхтатилишини хоҳламаган.
Полиция билан маслаҳатлашганидан сўнг ўйин бош ҳаками ўйинни қайта бошламасликка қарор қилган. Хабар беришларича, ўйин бошқа куни ўтказилади, аммо ўша кун қачонлиги тўғрисида ҳозирча маълумот йўқ.
«Юргорден» «очколар» устунидаги нол билан Швеция чемпионати жадвалида энг сўнгги – 16-ўринни эгаллаб турибди. «Мьельбю» ҳисобида ҳам очко йўқ ва 14-ўринда бормоқда.