Франциянинг «ПСЖ» клуби ҳужумчиси Златан Ибраҳимович чемпионлар лигасининг «Барселона»а қарши жавоб учрашуви олдидан ўз фикрларини билдириб Каталониядаги фаолиятини ҳам ёдга олди.
«Мен Пепнинг инсонийлик сифати ҳақида гапираман, ҳеч қандай мураббийлиги ҳақида эмас. У фантастик мураббий. Аммо инсон сифатида... Бу ерда баҳслашиш мумкин. Месси ҳақида фақат яхши гапларни айтишим мумкин. «Камп Ноу» — бетакрор стадион».
«Мен «Барселона»да ажойиб мавсумни ўтказдим. Ҳа, мураббий билан турли қарашларимиз бўлди, лекин бунақаси учраб турадиган ҳолат. Мен майдонда тутишим борасида кўп нарсаларни ўргангандим. Шундай экан, «Барселона»ни ажойиб клуб деб ҳисоблайман», дейди Ибраҳимович.