"Бунёдкор" ҳужумчиси Амирбек Саидов фаолиятини Сербия чемпионатида давом эттирадиган бўлди. 18 ёшли футболчи "Единство" жамоаси билан шартнома имзолади.
Амирбек 2023 йилнинг ноябрь ойида Индонезияда ўтказилган U17 жаҳон чемпионатида иштирок этиб, 4 та гол уришга муваффақ бўлганди. Саидов 2024 йилги мавсумдан бошлаб "Бунёдкор"нинг асосий жамоасига ўтказилди.
”Единство” жамоаси Сербия Биринчи Лигасида 2-ўрин ўринни эгаллаган ҳолда СуперЛига йўлланмасини қўлга киритди.