Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Максим Шацких: «Ливан устидан қозонилган ғалаба билан Миржалол Қосимовни табрикладим»

Баҳо:
+ | -

Украинанинг "Черноморец" клуби ҳужумчиси Максим Шацких ҳамкасбларимиз билан суҳбатда Ўзбекистон терма жамоасига қайтиш имконияти ҳақидаги саволларга жавоб берди.

— Максим, сиз 2011 йилда Украина паспортини олгансиз. Демак, Ўзбекистон билан бир умрга хайрлашиб, келажагингизни бутунлай Украина билан боғладингизми?
— Ўзбекистон — менинг Ватаним. Ундан воз кечиб бўлмайди. У ерда менинг ота-онам яшашади ва мен доимо Тошкентга бориб тураман. Украина эса иккинчи Ватаним. Биз турмуш ўртоғим ва фарзандларим билан Киевда яшашга қарор қилдик.

Ўзбекистон ҳақидаги хабарлар билан доимий равишда танишиб бораман ва терма жамоанинг муваффақиятларидан хурсанд бўламан. Ҳозир Ўзбекистон ЖЧга чиқиш учун яхши имкониятга эга. Саралашнинг сўнгги ўйинидан кейин Миржалол Қосимов билан қўнғироқлашдим ва уни ғалаба билан табрикладим.

— Сизда эса ЖЧда иштирок этиш учун бошқа имконият бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон билан бутунлай хайрлашдингизми, деб сўрагандим...
— Ҳозир терма жамоага қайтишга қарор қилсам, бу инсонийлик жиҳатдан нотўғри бўларди. Саралаш босқичида ўйнаб келаётган йигитларга нисбатан адолатсизлик қилган бўлардим. Мен ўйнамайдан туриб, бирданига терма жамоага қайтиб қоламанми?

Мен туфайли қайсидир футболчини таркибидан чиқариб ташлаш одобдан эмас. У футболчи ўйинларда иштирок этмаган бўлса ҳам, машғулотларда иштирок этган, жамоада рақобатни юзага келтирган. Бундай қилишга менинг маънавий ҳаққим йўқ.

Манба: www.ua-football.com
Киритилди: 11:32, 11.04.2013.
Ўқилди: 5056 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.