УЕФА Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жуд Беллингемга нисбатан жазо чорасини эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, Беллингем Европа чемпионатининг нимчорак финал босқичидан ўрин олган Словакияга қарши ўйинда (2:1) чалқанча услубда гол урганидан сўнг ножўя услубда нишонлади.
УЕФА ушбу вазиятни таҳлил қилгач, англиялик футболчини 20 минг евро миқдорида жаримага тортишга қарор қилди.