"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг янги шартнома имзолашдан олдин клуб раҳбариятига талаб билан мурожаат қилди.
Нидерландиялик мутахассис "қизил иблислар" билан шартномасини 2026 йилнинг ўрталарига қадар узайтирди, бу пайшанба куни расман маълум бўлди. UtdDistrickt хабарига кўра, музокаралар бошланишидан олдин, тен Хаг манкунианликлар раҳбарларига клуб сардори Бруну Фернандешни сақлаб қолиши кераклигини тушунтирган.
Португалиялик ҳужумкор ярим ҳимоячига Саудия Арабистони чемпионати вакиллари қизиқиш билдиришмоқда. Миш-мишларга кўра, томонлар ўртасида аллақачон муҳокамалар бўлиб ўтган.