"Борнмут" ёзги трансфер ойнасида таркибини кучайтиришни режалаштирмоқда.
Журналист Марио Кортегананинг хабарига кўра, "олчалар" "Реал"нинг чап қанот ҳимоячиси Фран Гарсияни мақсад қилган. Фран Гарсия - "Реал Мадрид" тарбияланувчиси ҳисобланади.
"Лос-Бланкос"нинг асосий жамоаси учун ҳимоячи 32 та расмий ўйин ўтказиб, битта гол урди ва шерикларига 7 та голли узатма берди.