Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

"Навбаҳор" мураббийи: “Вазиятларни якунига етказишда оқсаш бўляпти”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган “Навбаҳор” – “Бухоро” (1:0) ўйинидан кейинги матбуот анжуманида наманганликлар мураббийи Григорий Колосовский иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди. Қуйида унинг фикрларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

-  Қийин ғалаба бўлди. Ўзи енгил ютуқлар бўлмайди. Ўзинглар кўрдинглар, учрашувнинг биринчи бўлими ва иккинчи бўлимнинг ўрталаригача ўйиндаги устунлик жамоамиз тарафида бўлди. Лекин яратилган вазиятлардан фойдалана олмадик. Вазиятлар бўляпти, лекин улар якунига етмаяпти. Масалан, Никабадзеда голли вазият юзага келди. Шунингдек, Аброр яккама-якка вазиятдан фойдалана олмади, Асад дарвозабондан қайтган тўпни дарвозага аниқ йўллай олмади. Вазиятлар яратганимиз билан, уларни якунига етказишда оқсаш бўляпти. Натижада учрашувнинг сўнгги дақиқалари асабий руҳда кечди. Бухороликлар гол уришга интилишди. Лекин ҳимояда яхши турган ҳолда, ғалабани сақалаб қолиб, кейин босқичга йўл олдик.

Сияваш Ҳақназари ва Гиорги Никабадзелар ўзларига яраша маҳоратга эга бўлишсада, ўйинни тўлиқ ўтказиш имкониятига эга эмаслар. Шу боис, Гиоргини алмаштирдим, Сияваш эса учрашувни тўлиқ ўтказди. Захира ўриндиғимиз чекланган. Мазкур футболчиларнинг аввалги ўйинларда бошланғич таркибдан ўрин олишмагани ёки майдонга тушмаганликлари машғулотлар жараёни билан боғлиқ бўлган.

 Энди олдинга интилишга ҳаракат қиламиз. Таркибни кучайтириб, ишлашда давом этамиз, - деди Григорий Колосовский.

Манба: "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 11:31, 06.07.2024.
Ўқилди: 1102 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [13266]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6705]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5371]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [4939]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [4347]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3505]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2623]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2058]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1976]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1757]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик