Францияга қарши ўйинда Криштиану Роналду ва Жоау Феликс энг ёмон ҳаракат қилган футболчилар деб топилди.
Португалия терма жамоаси Евро-2024 чорак финалида Францияга имкониятни бой берди (0:0, 3:5 пенальтилар).
Роналду ва Феликс A Bola газетаси талқинига кўра, 10 баллдан 5 балл олди. Феликс ўйиндан кейинги серияда пенальтидан фойдалана олмади.
Португалияликлар орасида Нуну Мендеш, Пепе, Жоау Палинья ва Витинья 8 баллдан олиб, энг яхши футболчилар бўлишди.