Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби собиқ ҳужумчиси Роман Павлюченко Европа чемпионати-2024 чорак финали доирасидаги Нидерландия – Туркия ўйини учун ўз тахминларини айтди.
“Туркия учун чорак финал максимал босқич ҳисобланади. Нидерландия бошқа даражадаги жамоа. Руминия билан ўтган турда жамоа унчалик куч сарфламади.
Мен Нидерландиянинг ғалаба қозонишини кутяпман", - дея Павлюченконинг сўзларини келтиради "Всепроспорт".