Кириш Регистрация

Диего: «Атлетико» билан жамоага қайтиш юзасидан музокаралар олиб бордим»

Баҳо:
+ | -

«Волфсбург» ярим ҳимоячиси бразилиялик Диего фаолиятини Мадриднинг «Атлетико» жамоасида давом эттирмоқчи.

«Мен чемпионлар лигасида ўйнашни хоҳлайман, шунинг учун ёзда бу мусобақада ишрирок этадиган жамоалардан бирига ўтишга ҳаракат қиламан.

Менда «Атлетико»га қайтиш варианти ҳам йўқ эмас. Мадрид жамоаси билан музокаралар олиб бордим. Қисқаси мен Европада қолишни хоҳлайман»,- деб футболчининг сўзларидан иқтибос келтиради Билд.

Эслатиб ўтамиз, «Атлетико» Диегони ўтган мавсумда «Волфсбург»дан ижарага олган эди. Футболчи Мадридда жуда яхши мавсумни ўтказган, лекин «Атлетико» унинг трансфери ҳуқуқини тўлиқ сотиб ололмаган эди.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 17:36, 11.04.2013.
Ўқилди: 3641 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.