Англия ва Швейцария ўртасидаги учрашувнинг энг яхши футболчиси маълум бўлди.
Евро-2024 1/4 финали якунларига кўра, совринни британиялик вингер Букайо Сака олди. “Арсенал” шарафини ҳимоя қилаётган футболчи гол урди ва 13,3 километр (максимал тезлик – 30,9 км/соат) югурди.
Учрашув пенальтилар сериясида Англиянинг ғалабаси билан якунланди.