Кириш Регистрация

Европа лигаси. «Рубин» бошини тик тутган ҳолда мусобақани тарк этди

Баҳо:
+ | -

Европа лигасининг ярим финалига йўл олган биринчи жамоа номи аниқ бўлди.

Қозоннинг «Рубин» жамоаси ўз майдонида Лондоннинг «Челси» жамаосини қабул қилди. Учрашув қайсидир жиҳатлари билан чемпионлар лигасидаги учрашувларни эслатиб юборди. «Рубин» ҳам Европа грандларига хос тарзда кучли ирода намойиш этди ва бунинг натижасида барчани зериктирувчи ўйинидан четлашиб мухлисбоп ўйин намойиш этди.

Ўйинда меҳмонлар ҳисобни очишди. Дарвозабон ва ҳимоячиларнинг бир-бирларини тушунмагани натижасида Торрес дарвозабоннинг устидан тўпни ошириб ташлади ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи тайм шу ҳисоб билан ўз ниҳоясига етди.

Иккинчи таймда «Рубин» ўзгача руҳ билан майдонга қайтди. Кетма-кет ҳужумлар натижасида Маркано бош билан гол киритиб, ҳисобни тенглаштирд. «Рубин» шу кеча инглиз жамоаларига хос ҳаракат қилди ва иккинчи гол ҳам бош билан киритилди. Бу сафар Карадениз жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Лекин мезбонларнинг хурсандчилиги узоққа чўилмади. Виктор Мозес ҳисобни тенглаштирди  2:2.

«Рубин» эса тўхташни хоҳламади: ҳужумларнинг бирида Жон Терри рақиб жамоа ҳужумчисини жарима майдончаси ичида қўполлик билан тўхтатиб қолди. Белгиланган пенальтини Натхо аниқ амалга оширди ва жамоасига битта учрашувда бўлса ҳам ғалаба келтирди.

Шундай қилиб «Челси» ўз майдонидаги ғалаба эвазига Европа лигасининг ярим финалига йўл олди.

Европа лигаси
1/4 финал

Жавоб учрашуви

Рубин (Россия) – Челси (Англия) 3:2 (0:1)
Голлар: Маркано (51), Карадениз (62), Натхо (75, пенальти) — Торрес (5), Мозес (55).
Рубин: Рижиков, Кузьмин (В.Калешин, 46), Маркано, Навас, Ансальди, Орбаис (Дядюн, 66), Натхо, Карадениз, Р. Еременко, Касаев (Рязанцев, 72), Рондон.
Челси: Чех, Аспиликуэта, Терри, Давид Луиз, Феррейра, Рамирес (Оби Микел, 60), Аке, Мозес, Лэмпард (Иванович, 90), Бенаюн (Оскар, 77), Торрес.
Огоҳлантиришлар: Маркано (87), Оскар (90).
Дастлабки учрашув – 1:3

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:50, 11.04.2013.
Ўқилди: 6847 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3867]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3493]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3450]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3299]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2932]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2126]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2094]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [1952]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1941]

Моуриньонинг «Реал» учун трансфер режалари: учта ҳимоячи нишонда [1740]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик