Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

«Навбаҳор», «Насаф» ва «Пахтакор» жаҳоннинг энг кучли клублари рўйхатига киритилди

Баҳо:
+ | -

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) дунёнинг энг кучли клублари янги рейтингини эълон қилди.

Сайёрамиздаги 5 та қитъанинг 75 та миллий чемпионатлари қатнашчилари бўлган 504 та жамоа номи келтирилган мазкур рўйхатга клубларнинг 2023 йил 1 июлдан 2024 йил 30 июнгача бўлган даврда қайд этган натижалари асос қилиб олинган.

Дунёнинг энг зўр жамоалари рейтингини Европанинг гранд клублари бошқариб турибди. Биринчи поғонада УЕФА  Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби “Реал” бормоқда. Испания грандининг бир йил давомида 371 балл тўплагани қайд этилган.

Янги рейтингнинг дастлабки ўн бир поғонасини фақат “кўҳна қитъа” жамоалари – “Реал”дан кейин “Манчестер Сити”, “Байер”, “Аталанта”, “Боруссия” (Дортмунд), “Атлетико” (Мадрид), “Бавария”, “Барселона”, “Арсенал”, “Интер” ҳамда ПСЖ эгаллаган.

Бошқа қитъа вакилларидан энг юқори поғонада Бразилиянинг “Палмейрас” жамоаси жой эгаллади.Мазкур клуб умумий рейтингда парижликлардан кейин 12-қаторда жойлашган.

Осиё клублари орасида энг юқори ўринга Саудия Арабистонининг амалдаги чемпиони, таркибида бир қатор жаҳон футболи юлдузлари тўп тепадиган  “Ал-Ҳилол” жамоаси лойиқ топилиб, 40-қаторга ўрнашди.

Криштиану Роналду ўйнаётган “Ал-Наср” жамоаси қитъамизда иккинчи, дунё рейтингида эса 71-ўриндан жой олди.

“Топ-500” рейтингида Ўзбекистоннинг учта жамоаси номи қайд этилган.

Биз учун қувончлиси, улар орасида “Навбаҳор” ҳам бор. Жамоамиз 83,75 балл жамғарган ҳолда, IFFHS рўйхатида 221-ўринни эгаллаб турибди.

Мамлакатимиз клублари орасида “Насаф” (Қарши) 88,25 балл жамғарган ҳолда, рейтингнинг 201-қаторида қайд этилган бўлса, “Пахтакор” (Тошкент) 51 балл тўплаган ҳолда, 496-поғонадан жой олди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 06:25, 08.07.2024.
Ўқилди: 13446 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6275]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2987]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2975]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2047]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1924]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1881]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1745]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1515]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1515]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1513]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик