"Бавария"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жамол Мусиала вингер Майкл Олисенинг клубга ўтиши ҳақида фикр билдирди. 22 ёшли франциялик футболчи Англиянинг “Кристал Пэлас” клубидан Бундеслига гигантига ўтиб, 2029-йилгача шартнома имзолади.
“Олисе билан “Челси” ёшлар жамоасида бирга ўйнаганмиз, бу яхши вақт эди. Ўтган йиллар давомида кўп гаплашмадик, лекин айтишим мумкинки, у жуда кучли фазилатларга эга. “Кристал Пэлас” учун қанча гол урганини кўрдингиз", - дейди Мусиала.
Майкл Олисе Англия Премьер-лигасининг сўнгги мавсумида "Кристал Пэлас" сафида 19 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилган.