Евро-2024 иккинчи ярим финалига немис ҳакамлар бригадаси тайинланди.
Феликс Цвайер 10 июль куни тунда бошланадиган Евро-2024 яримфиналидан ўрин олган Нидерландия - Англия ўйинига бош ҳакам этиб тайинланди.
Цвайернинг ёрдамчилари Стефан Лупп ва Марко Ахмюллер, захира ҳаками эса Даниэл Сиберт бўлади.
ВАР ҳаками Бастиан Данкерт, ёрдамчилари Кристиан Динкерт ва Марко Фриц.