Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

"МЮ" Гринвудга жамоани бутунлай тарк этиши мумкинлигини билдирди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" ўз ҳужумчиси Мейсон Гринвудга жамоани бутунлай тарк этиши кераклигини айтди.

Ўз терма жамоалари билан шуғулланмаган "Манчестер Юнайтед" футболчилари душанба куни Каррингтон базасида мавсумолди машғулотларини бошладилар.

Ўтган мавсумда Испаниянинг "Хетафе" жамоасида ижара асосида ўйнаган 22 ёшли Гринвуд ҳам Каррингтонда эътиборга олинди. Мейсон учун бу 2020 йил январь ойидан бери, қиз дўстини зўрлаш ва калтаклашда гумонланиб ҳибсга олинганидан бери ўзининг дастлабки клуби базасига биринчи ташрифи эди.

BBC нашри хабарига кўра, Гринвуд Каррингтонга машғулот ўтказиш учун эмас, балки "Манчестер Юнайтед" раҳбарияти, жумладан, спорт директори Дэн Эшуорт ва техник директор Жейсон Уилькокс билан учрашиш учун келган.

Учрашув қисқа бўлди, аммо томонлар "конструктив музокаралар" олиб боришди. Гринвудга клуб уни ёзда сотиш ниятида эканлиги айтилган ва агар матбуотга ишонадиган бўлсак, "Марсель" Мейсоннинг трансфери устида аллақачон астойдил ҳаракат қилмоқда.

Киритилди: 23:26, 08.07.2024.
Ўқилди: 1417 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [6437]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3574]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3205]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3022]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [2970]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2203]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2168]

«Барселона» Ромерони сотиб олмоқчи, бироқ трансфернинг фақат битта кутилмаган шарти бор [1845]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1505]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1475]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик