Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

"Атлетико" Галлахерга энг кўп қизиқиш билдираётган клуб бўлиб қолмоқда

Баҳо:
+ | -

"Атлетико" "Челси" ярим ҳимоячиси Конор Галлахерга энг кўп қизиқиш билдираётган клуб бўлиб қолмоқда.

Маълумки, Галлахернинг шартномасидаги вазият ҳалигача ҳал этилмаган. Конор амалдаги келишувининг сўнгги 12 ойига кирган ва ҳамкорликни узайтириш бўйича “Челси” билан музокаралар анчадан бери боши берк кўчага кириб қолган эди.

Галлахерга Премьер-лига ва Европанинг турли клублари, жумладан, "Тоттенхэм" ҳам қизиқиш билдирмоқда, аммо журналист Фабрицио Романнинг таъкидлашича, "Атлетико" Конорни ҳаммадан кўра кўпроқ олишни хоҳлайди.

"Атлетико Мадрид" 24 ёшли англиялик футболчига совринлар учун кураш олиб бориш ва "Тоттенхэм" ҳам, "Челси" ҳам иштирок этмайдиган Чемпионлар лигасида ўйнаш имкониятини тақдим этишга тайёр.

Молиявий нуқтаи назардан, "Атлетико Мадрид" учун келишув ниҳоятда қийин кўринади, аммо испан грандлари "кўклар" томонидан 50 миллион фунт стерлингга баҳоланган Галлахерни қўлга киритиш учун барча имкониятларни ишга солмоқда.

Романонинг қўшимча қилишича, "Атлетико" аллақачон "Челси" билан музокаралар олиб бормоқда, аммо Мадрид клубининг қисқа рўйхатида бошқа ярим ҳимоячилар ҳам бор.

Киритилди: 23:29, 08.07.2024.
Ўқилди: 1331 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [4774]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3846]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3688]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [3685]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [3008]

«Реал»нинг инсайдларни ҳисобга олган ҳолда тузилган таркибини кўрдингизми? [2614]

Жорже Мендеш Барселонага келди [2467]

«Реал» Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди [2214]

Расман: «Манчестер Сити» 135 миллион евролик трансферни эълон қилди [1899]

«Интер Майами» Левандовскининг МЛСдаги дебют ўйинида «Чикаго»ни мағлуб этди. Суарес дубль муаллифи бўлди (видеошарҳ) [1654]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик