Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Россия чемпионатининг энг яхши ёш ўйинчиси аниқланди. Номзодлар орасида Аббосбек Файзуллаев ҳам бор эди

Баҳо:
+ | -

Россиянинг нуфузли “Чемпионат” нашри мураббийлар ва клуб сардорлари ўртасида сўровнома ўтказиб, РПЛнинг 2023—2024 йилги мавсумининг энг яхши ёш футболчисини аниқлади.

Биринчи ўринни 164 очко жамғарган “Динамо” ҳужумчиси Константин Тюкавин эгаллади. Иккинчи ўринни ўтган мавсумда “Крилья Советов” клубида ўйнаган “Локомотив" ярим ҳимоячиси Никита Салтиков эгаллади. Унинг ҳисобида 41 очко бор. Кучли учликни “ЦСКА” клуби ярим ҳимоячиси  ўзбекистонлик Аббосбек Файзуллаев 39 очко билан якунлаб берди.

“РПЛда мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси” мукофоти “Championat” сайти мавсум якунида Россия чемпионати клублари бош мураббийлари ва сардорлари ўртасида ўтказиладиган овоз бериш натижаси билан аниқланади. Сўровномада 21 ёшгача бўлган футболчилар иштирок этади.

“Чемпионатнинг навбатдаги кашфиёти. “ЦСКА” иқтидорли ўзбекистонлик футболчи учун атиги 500 минг евро тўлаган ва бундан афсусланмагани аниқ. Бошланғич таркибдаги биринчи ўйиндаёқ у дарҳол гол урди. Мавсумнинг биринчи қисмидан сўнг Аббосбек жамоа билан Осиё Кубогига йўл олди ва у ерда чорак финалга чиқди. Аббосбек бир мавсумда клуб етакчиси бўлишга тайёр эканлигини кўрсатди”, — деб ёзади “Championat.cом” сайти.

Эслатиб ўтамиз, 20 ёшли Файзуллаев 2021 йилдан 2023 йилгача “Пахтакор”нинг катталар жамоасида тўп сурган. Бу даврда у барча турнирларда 41 та учрашувда қатнашиб, 10 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширган. 2023 йилнинг ёзида Аббосбек “ЦСКА”га ўтди. Бу даврда у барча мусобақаларда 32 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди.

Футболчи Россия Премьер Лигасида “Мавсум кашфиёти” соврини эгасига айланди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:03, 09.07.2024.
Ўқилди: 5046 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6275]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2987]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2975]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2047]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1924]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1881]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1745]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1515]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1515]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1513]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик