Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси Марио Суарес терма жамоасининг 2024 йилги Европа чемпионати финалига чиққани ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.1/2 финалда “қизил фурия” Францияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
“Испания ҳеч қачон саросимада қолмайди. Бу жамоа турли вазиятларда майдонда қандай ҳаракат қилишни билади. Умид қиламанки, улар худди шу руҳда давом этиб, кубокни қўлга киритадилар”, - дейди Суарес УЕФА матбуот хизматига берган интервьюсида.