"Барселона" марказий ҳимоячи Клеман Ланглени сотиб олишни режалаштирмаяпти. 29 ёшли футболчи ўтган мавсумда Англиянинг "Астон Вилла" клубида ижарада ўйнади.
Франциялик футболчи "Барселона"да келажаги йўқлигини аллақачон билган: "кўк-анорранглилар" раҳбарияти унга тезда янги клуб топишни маслаҳат берди, деб хабар беради Sport.
Шунга қарамай, футболчи шу вақтгача бошқа клуб топа олмаса, каталонияликлар билан мавсумолди йиғинига боради.