Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Фарҳод Тожиев: «Пахтакор»га қарши ўйин — мен учун катта синов»

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, ўзбекистонлик журналистлар томонидан ўтказилган сўровнома натижасига кўра, "Локомотив" футболчиси Фарҳод Тожиев март ойида ЎзПФЛнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Металлург"га қарши ўйиндан кейин ушбу футболчи билан қисқача матбуот анжумани ўтказилди.

— Фарҳод, жамоага кеч қўшилган бўлсангиз-да, клубда яхши ўйин кўрсатяпсиз. Бунинг сабаби нимада?
— Зайниддин акам мени қўллаб-қувватлаб, керакли маслаҳатлар бергани учун жамоага тез киришиб кетдим. Ундан ташқари жамоадаги, футболчилар билан ҳам аввалдан танишман. Улар ҳам мени яхши қабул қилишди. Бунинг учун уларга миннатдорчилик билдираман. Ўтган мавсумда ўйиниб қовушмагани учун гол уришни анча соғиниб қолгандим. "Локомотив" сафида қўлимдан келганча ўзимни кўрсатишга, кўпроқ гол уришга ва миллий терма жамоага қайтишга ҳаракат қиляпман.

— Давралар оралиғида сизни "Динамо" ўз сафига чорлаган экан. Самарқандликлар таклифини қабул қилмасдан, "Локомотив"га ўтганингизни қандай изоҳлайсиз?
— Ҳа, "Динамо"дан таклиф тушганди, аммо "Локомотив" жамоасидан ҳам таклиф бўлиб қолди ва мен бу жамоа билан Осиё чемпионлар лигасида ўйнашни мақсад қилгандим. Бизда бундай имконият бор эди. "Динамо"нинг таклифини қабул қила олмаганим учун эса клуб раҳбариятидан узр сўрайман. Самарқанд ҳаётимда муҳим роль ўйнаган маскан бўлган. "Динамо"да ўйнаб, 20та гол урганман. Катта футболга кириб келишимга Самарқанд сабабчи деб айта оламан. Шунингдек, "Динамо"даги ўйинларим орқали Ўзбекистон терма жамоасидан таклиф олганман. Ҳаётимнинг энг ёрқин даври Самарқандда ўтган.

— Ҳозирги спорт формангизни қандай баҳолайсиз?
— Чамамда, ҳозирда ўзимнинг 85 фоиз имкониятим даражасида ўйнамоқдаман. Келгуси ўйинларда янада яхшироқ ўйнай оламан деб ўйлайман.

— Авваллари кучли ўйин кўрсатган Тожиевлар сулоласи, сўнгги 1-2 йил ичида эътибордан четда қолганди. Ушбу мавсумда эса сиз ҳам, акангиз ҳам яхши ўйин кўрсатиб, кўплаб голлар уряпсиз. Бунинг сабаби нимада?
— Ўзим тўғримда гапирадиган бўлсам, тиззамдан олган жароҳат туфайли, яхши ўйин кўрсата олмадим. Энди-энди оғриқлар йўқолиб, ўзимни яхши ҳис қиляпман. Шунинг учун орада 2 йил гол уриш борасида танаффус юзага келганди.

— "Локомотив" кейинги турда "Пахтакор"га қарши баҳс олиб боради. Бу ўйин сиз учун қандай аҳамиятга эга?
— Мен ўйин мен учун катта синов. Мен бу жамоада тарбияланганман, ўша жойда катта бўлганман. Бу жамоага қарши ўйинда ўзимнинг ҳозирги кундаги тайёргарлигимни синаб кўраман. Шунингдек, "Пахтакор"га қарши қарши ўйнаш — ман учун бахт, десам ҳам бўлади.

— Криштиану Роналду ўзининг собиқ жамоаси — "Манчестер Юнайтед" дарвозасига гол урганидан кейин буни хурсандчилик билан нишонламади. Сиз "Пахтакор"га гол урсангиз, қандай йўл тутасиз?
— Буни ўша ҳолатда кўрамиз. Ҳозирча эса бир нарса дея олмайман.

— Нима учун бугун дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бораётганингизда бирданига тўхтаб қолдингиз?
— Ўша вазиятда қулоғимга хуштак овози чалинди. Кейин билсам, хуштакни ҳакам эмас, трибунадан мухлислардан бири чалган экан. Шунинг учун тўхтаб қолдим.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:04, 12.04.2013.
Ўқилди: 5304 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.