Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Ҳаким Фузайлов: «Металлург»га қарши ўйнаш ҳар қандай жамоага осон бўлмайди»

Баҳо:
+ | -

"Локомотив" ва "Металлург" жамоалари ўртасидаги баҳсдан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Рустам Мирсодиқов иштирок этмади. Темирйўлчилар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов эса ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ҳаким Фузайлов, "Локомотив" бош мураббийи:
— ЎзПФЛда ўткинчи ўйиннинг ўзи йўқ. Ўйин қийин бўлди ва шундай бўлишини билардик. "Металлург" ўз майдонида "Пахтакор"ни мағлуб этди. Бекободликлар камчилик бўлиб қолишганига қарамай, яхши ўйин кўрсатишди. Уларнинг сафида техник жиҳатдан кучли ўйинчилар кўпчиликни ташкил қилади. Энг асосийси, ғалаба қозонганимиздан хурсандман.

— Санжар Турсунов бугун майдонга тушмади...
— Турсунов Фарғонадаги ўйинда жароҳат олганди. У "Андижон" билан кубок баҳсида ҳам иштирок эта олмади. У машғулотларни бошлади, аммо ҳали ўйинга тайёр эмас. Уни асрашга қарор қилдик. У "Пахтакор"га қарши ўйингача тайёр бўлиши керак.

— Ўтган йили "Локомотив" ўз уйида "Металлург"ни 5:1 ҳисобида енганди, бу сафар эса кичик ҳисобда мағлуб этди. Бекободликлар кучайишганми ёки "Локомотив" ўз савиясида ўйнай олмадими?
— Ўтган йили йирик ҳисобда ютган бўлсак-да, ўйин осон бўлмаганди. Биз ўшанда яратилган вазиятлардан фойдалана олгандик. Бугун ҳам вазиятлар кўп бўлди, аммо улардан фойдалана олмадик. "Металлург" кучли жамоа, унга қарши ўйнаш ҳар қандай жамоа осон бўлмайди.

— Ҳакам томонидан ҳисобга олинмаган учинчи гол борасида фикрингиз.
— Мен вазиятдан узоқ эди. Ҳакамлар эса воқеа жойига яқин туришганди. Балки тўп Тожиевнинг қўлига теккандир, аммо нима учун дарҳол вазиятга баҳо беришмаганини билмайман.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:49, 12.04.2013.
Ўқилди: 3500 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6457]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [4076]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2504]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2435]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2098]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2050]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1964]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1883]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [1814]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [1662]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик