Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Расман! Россия чемпиони “Андижон” футболчиси!

Баҳо:
+ | -

Ёзги селекцияда “Андижон” дастлабки трансферни амалга оширди. Ўзбек футболи ихлосмандлари яхши биладиган, тажрибали футболчи Вагиз Галиулин жамоага қайтди.

Вагиз “Андижон” футбол мактаби тарбияланувчиси ҳисобланади. Фаолиятининг асосий қисмини Россия Премьер-лигаси ҳамда биринчи дивизионида ўтказган. Қанот ярим ҳимоячиси охирги тўрт йилни “Нефтехимик” клубида ўтказди ва у ерда жамоа сардори сифатида ўйнади.

“Андижон” ҳамда Галиулин ўртасида 1,5 йилга мўлжалланган шартнома имзоланди.

Маълумот учун:
Вагиз Галиулин
Туғилган йили: 10.10.1987
Амплуаси: қанот ярим ҳимоячиси
Тўп сурган жамоалари: “Андижон”, “Бухоро”, “Рубин”, “Сибир”, “Уфа”, “Тосно”, “Тамбов” ва “Нефтехимик”.
Эришган ютуқлари: Россия чемпиони – 2008 (“Рубин”).
Россия Суперкубоги – 2009-10 (“Рубин”).
Россия Кубоги – 2018 (“Тосно”).

Шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси шарафини ҳам ҳимоя қилган. Охирги ўйинини 2021 йилда ўтказган.

"Вагиз, уйингга хуш келибсан!" - дейилади андижонликларнинг расмий баёнотида.

Киритилди: 17:10, 12.07.2024.
Ўқилди: 2835 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик